26 Июн 2021

Озиқ-овқат сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар

Озиқ-овқат сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар

Ҳудудларда жойлашган деҳқон бозорларида аҳолига сифатли бирламчи маҳсулотлар етказиб бериш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси тизимидаги ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари томонидан ҳам деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари сифати бўйича доимий назорат олиб борилмоқда. 

Ўтган ҳафта мобайнида давомида пойтахт деҳқон бозорларида 19440 кг қорамол гўшти, 7210 кг майда шохли мол гўшти, 9190 кг парранда гўшти, 14860 кг сут ва сут маҳсулотлари, 345230 дона тухум, 8400 кг асал ҳамда 441680 кг ўсимлик ва полиз экинлари маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилди. 

Шунингдек, текширувлар давомида 857 кг чорвачилик маҳсулотлари, 1106 кг сут ва сут маҳсулотлари, 3700 дона тухум, 2100 кг ўсимлик ва полиз маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати