27 Авг 2021

Ветеринария ва чорвачиликни давлат ветеринария қўмитаси раиси Сирдарё вилоятида чорвачилик йўналишидаги тадбиркорлар билан учрашди

Ветеринария ва чорвачиликни давлат ветеринария қўмитаси раиси Сирдарё вилоятида чорвачилик йўналишидаги тадбиркорлар билан учрашди

Вилоят ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, тижорат банклари вакиллари, худудлардаги чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарлари ва фермерлар иштирок этди.

Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманидаги “Султон” наслчилик фермер хўжалигида ташкил этилган очиқ мулотқот давомида ҳудуд тадбиркорларининг соҳа бўйича таклиф ва муаммолари атрофлича ўрганилди. Хусусан, Президентимизнинг 2021 йил 3 мартдаги “Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ”ги Қарорининг мазмун-моҳияти, унда белгилаб берилган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Маълумки, бугунги кунда мамлакатимизда қорамоллар ва паррандалар бош сонини ошириш, сифатли Давлат ветеринария хизматини кўрсатиш, эпизоотик осойишталик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Семинарда соҳадаги янгиликлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, тадбир давомида тадбиркорларнинг янги лойиҳаларини амалга ошириш, озуқа-ем етказиб бериш учун ер майдонларини ажратиб бериш борасида мутахассислар томонидан зарур тавсия ва таклифлар берилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати