27 Июл 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

“Ўзбекчорванасл” агентлиги “Озуқа етиштириш, озуқа таъминоти ва озиқлантиришни ташкил этиш бошқармаси” бош мутахассиси Рустам Эшбаев 1971 йил 27 июлда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида таваллуд топган.

1994 йил Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни, 2006 йилда эса Термиз давлат университетини тамомлаган. 

У дастлаб иш фаолиятини Сурхондарё вилояти Бандихон туманидаги “Ғафур Ғулом” жамоа хўжалигида бош зоотехникликдан бошлаган. 

Рустам Эшбаев, шунингдек ветеринария ва чорвачилик соҳалари бўйича кўплаб лавозимларда фаолият олиб борган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги “Озуқа етиштириш, озуқа таъминоти ва озиқлантиришни ташкил этиш бошқармаси” бош мутахассиси лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати