27 Июл 2021
Чорток деҳқон бозорида мониторинг ишлари олиб борилмоқда

Аҳолини учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудларда кўплаб чора-тадбирлар амалга ошириляпти.
Жумладан, Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан Наманган вилоятининг Чорток шаҳридаги “Чорток деҳқон бозори”да озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган кунлик назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, савдо ходимлари ўртасида бу борада тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати