27 Мар 2023

Бухорода назорат тадбири ўтказилди

Бухорода назорат тадбири ўтказилди
Бухоро вилояти Ғиждувон туман деҳқон бозорида эпизоотик ва эпидемик вазиятни барқарорлаштириш борасида вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда Ғиждувон ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда назорат тадбири ўтказилди.

Тадбир аҳолининг заҳарланишини олдини олиш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида ташкил этилди. Ветеринария ва санитария қоидаларига риоя қилмаган фуқароларга тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
#Тезкор_тадбир