28 Июл 2020

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Қашқадарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шаймардон Шодиев 1978 йил 28 июлда Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида таваллуд топган. 

1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган. 

У ўз иш фаолиятини Қашқадарё вилояти Нишон тумани ветеринария бўлимида ветеринария врачи-эпизоотолог вазифаларидан бошлаган.  

Шунингдек, Шаймардон Шодиев ветеринария лабораториялари бўйича кўплаб лавозимларда фаолият олиб борган. 

Ҳозирда Қашқадарё вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати