28 Сен 2021

Қашқадарё вилоятида ўқув амалий семинар ўтказилди

Қашқадарё вилоятида ўқув амалий семинар ўтказилди

28 сентябрь – “Халқаро қутуриш касаллигига қарши кураш куни” муносабати билан Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги “Қовчин” қишлоғида жойлашган “Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш ўқув амалий маркази”да ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси раҳбар-ходимлари, туман ҳамда шаҳарлар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиқлари, ҳудуддаги барча ветеринария мутахассислари, вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда мутахассислар томонидан касалликка қарши кураш бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати