28 Окт 2019

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида тадбир бўлиб ўтди

Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиалида соха фахрийлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. “Нуронийлар ёшлар нигоҳида” деб номланган тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси фан арбоби, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди, доцент Бухорбой Абдиров меҳмон сифатида таклиф этилди.
Тадбирни филиал директори А.Есимбетов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг доцент Бухорбой Абдиров тадбир иштирокчиларига ўзининг иш фаолияти, ҳаёт ва меҳнат тажрибаси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Сохада билим олаётган ёш кадрларга ўзининг қимматли маслаҳатлари ва тавсияларини бериб ўтди.

Бугунги кунда Давлатимиз рахбари томонидан сохага қаратилаётган юксак эътибор, соха ривожи учун яратилаётган кенг имкониятлар хусусида гапирб ўтди.
-Ҳар бир юксалиш ортида машаққатли меҳнат ётади. Шундай экан, изланинг, билим олинг ва тинимсиз меҳнат қилиб, ветеринария ва қишлоқ хўжалиги сохаси ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг, - дея алоҳида таъкидлади Б.Абдиров
Тадбир сўнгида филиал директори А.Есимбетов томонидан доцент Б. Абдировга эсталик совғалари топширилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати