28 Июн 2021

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Қашқадарё вилоятининг Косон туманида “Куйдирги касаллиги табиий ўчоқларининг пайдо бўлиши ва тарқалишиниинг олдини олишда тегишли ташкилотларнинг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Тадбирда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Косон тумани ҳокимлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими масъуллари иштирок этди.

Семинар давомида куйдирги касаллиги табиий ўчоқларининг келиб чиқиши ва тарқалишиниинг олдини олишда тегишли ташкилотлар томонидан кўриладиган зарур чора-тадбирлар бўйича махсус-тактик ўқув машғулотлари олиб борилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш

давлат қўмитаси Ахборот хизмати