28 Июл 2020

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида онлайн вебинар ташкил этилди

Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида онлайн вебинар ташкил этилди

Қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти Нукус филиалида “Соғин сигирларга озуқа рационини тузиш” мавзусида онлайн вебинар ташкил этилди.

Германиянинг “KUCHLER SERVICE e.K” қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш корхонаси илмий маслаҳатчиси ва менежери Учқун Абдуллаев, филиал раҳбарияти ва талабалари иштирок этган онлайн мулоқотда даставвал корхона фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. 

Вебинар давомида филиал талабалари учун соғин сигирларни озиқлантиришнинг асосий жиҳатлари, чорва ҳайвонлари озуқаси рационини тузишдаги муҳим талаблар бўйича маърузалар тингланди. 

Мазкур хорижий компания менежери ва илмий маслаҳатчиси У.Абдуллаев ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, филиал талабаларига соҳага доир тавсияларини билдириб ўтаркан, энг асосийси таълим олишга кучли иштиёқ пайдо бўлиши ва бу орқали мақсад сари интилиш керак. 

Бу йўлда самарали ҳаракат қилиш ва интилиш яхши натижа беради, албатта, дея таъкидлади. 

Шунингдек, видеомулоқот давомида талабаларнинг мавзуга доир барча саволлариига мутахассисс томонидан жавоблар берилди. 

Филиалнинг қишлоқ хўжалиги бўйича фалсафа доктори А.Торешова келгусида ҳам Учқун Абдуллаев билан ҳамкорлик қилиш таклифини билдирди.





Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати