28 Июл 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Салоҳиддин Хасанов 1975 йил 28 июлда Навоий вилояти Қизилтепа туманида таваллуд топган. 

1997 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган. 

Ўз иш фаолиятини Навоий вилояти Қизилтепа тумани Давлат ветеринария бўлими “Оқ олтин” ветеринария пунктида ветеринария врачи лавозимидан бошлаган. 

Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси ҳисобланган Салоҳиддин Хасанов, шунингдек, ветеринария ва чорвачилик соҳалари бўйича турли лавозимларда фаолият юритган. 

Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги ва ташхис ишлари бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати