28 Сен 2021

28 сентябрь – "Халқаро қутуриш касаллигига қарши курашиш куни"

28 сентябрь – "Халқаро қутуриш касаллигига қарши курашиш куни"

Шу муносабат билан Тошкент шаҳрининг барча туманларидаги мактаблар, мактабгача таълим муассасалари ва жамоат жойларида ветеринария мутахассислари томонидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Тадбирлар давомида тингловчиларга қутуриш касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, унинг олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда Давлат ветеринария хизмати томонидан кўриладиган зарур чоралар борасида тушунчалар берилмоқда.

Жумладан, Олмазор тумани, “Себзор” маҳалласи ҳудудидаги 22-сонли мактаб ва 551-сонли мактабгача таълим муассасаси, маҳалла вакиллари ҳамда ветеринария мутахассислари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати