28 Окт 2021

Хоразмда истеъмолга яроқсиз бўлган 125 кг қорамол гўшти аниқланди

Хоразмда истеъмолга яроқсиз бўлган 125 кг қорамол гўшти аниқланди

Ҳудудларда Давлат ветеринария хизмати ҳамда ИИБ Карантин бўлими ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбирлари ташкил этимоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 26 октябрь куни Хоразм вилояти Урганч тумани “Ғайбу” қишлоғининг “Шохидонлар” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ж. хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, келиб чиқиши номаълум бўлган жами 125 кг қорамол гўшти маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Ушбу гўшт маҳсулотлари Урганч тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги микробиология ва ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида текширилди.

Текширув натижаларига кўра, гўштнинг истеъмолга яроқсиз деб топилди ҳамда белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Мазкур ҳолат юзасидан хонадон эгаси фуқаро Х.Ж.га нисбатан МЖтКнинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати