28 Мар 2023

Жиззахда қрим-конгога қарши махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди

Жиззахда қрим-конгога қарши махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди
Жиззах вилояти Зомин туманида “Аҳоли ўртасида қрим-конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олишда фавқулодда вазиятлар давлат қуйи тизим хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзусида кўргазмали махсус-тактик ўқув машқи ва семинар ўтказилди.

Туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан туман ФВВ ҳамда СЭОЖС бўлимлари мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида туман ҳудудида ўта хавфли юқумли касалликлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, қрим-конго геморрагик иситма касаллиги тўғрисида иштирокчиларга маълумот берилиб, гумон қилинган беморни қандай госпитализация қилиш жараёнлари тушунтириб берилди.

Касалликка гумон қилинган беморни шифохонага олиб бориш жараёни ва бу шифохонада ташкил этилган госпиталда қабул қилиш жараёнлари амалий кўрсатилди.

Шунингдек, махсус автомашина билан дезинфекция, дезинсекция тадбирлари амалий олиб борилди ва иштирокчиларга кўрсатиб ўтилди.

#Эпизоотия #Жиззах