29 Июн 2021

Чуст туманида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Чуст туманида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги “Баҳодир барака насл чорва” фермер хўжалигида ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида “Ўта хавфли куйдирги касаллигининг пайдо бўлиши ва тарқалишини олдини олиш” мавзусида ўқув-амалий семинар ўтказилди. 

Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Санитария эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари иштирок этишди.

Тадбир давомида куйдирги касаллиги пайдо бўлганда унга қарши кураш ва олдини олиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ходимлари томонидан амалга ошириладиган муҳим чора-тадбирлар юзасидан махсус-тактик ўқув машғулотлари олиб борилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати