29 Окт 2019

НАМАНГАНДА ПАРРАНДА СЎЙИШ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

НАМАНГАНДА ПАРРАНДА СЎЙИШ КОРХОНАСИ ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майда “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 386-сон қарори қабул қилинган эди. Қарор ижроси доирасида худудларда ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда.
Аҳолининг сифатли гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш, сифатли гўшт ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш бугунги кун талабидир. Шу мақсадда Наманган шаҳри “Машад” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “Уйчи Парранда” МЧЖга қарашли "Водий бройлери" номли парранда сўйиш корхонаси ишга туширилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш 

Давлат қўмитаси Ахборот хизмати