29 Сен 2021

“Халқаро қутуриш касаллигига қарши курашиш куни” тадбирлари

“Халқаро қутуриш касаллигига қарши курашиш куни” тадбирлари

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида “Халқаро қутуриш касаллигига қарши курашиш куни”га бағишланган семинар ўтказилди.

Тадбирда қутуриш касаллигининг келиб чиқиши, тарқалиши, унинг олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, ҳозирда мутахассислар томонидан ҳудуддаги таълим муассасалари, мактабгача таълим ташкилотлари ва аҳоли вакиллари ўртасида қутуриш касаллигидан сақланиш, олдини олиш ва унга қарши кураш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати