29 Дек 2021

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ХХР нинг “Tianjin Kaiteng” инвестор корхонаси ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ХХР нинг “Tianjin Kaiteng” инвестор корхонаси ўртасида видеомулоқот шаклида учрашув бўлиб ўтди

Учрашув давомида мазкур корхона томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган, Қорақалпоғистон Республикасининг Кегейли туманида 10 минг бош чорва молларига мўлжалланган кластер ташкил этиш лойиҳасининг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди.

Хитой томони ҳозирда лойиҳани амалга ошириш учун ишчи гуруҳи тузилгани ҳамда ХХРда жорий этилган Cоvid-19 пандемияси билан боғлиқ чекловлар юмшатилиши билан ушбу гуруҳ Ўзбекистонга ташриф буюриши ва иншоотлар қурилиш ишлари бошлашини маълум қилди.

Бундан ташқари, бўлажак чорва моллари кластерида парваришлаш учун мос келадиган чорва моллари зотлари маҳаллий иқлим-шароитларни ўрганган ҳолда танлаб олингани ҳаъқида маълумотлар берилди.

Учрашув сўнгида томонлар келгусида икки томонлама ҳамкорлик янада мустаҳкамланишидан манфаатдор эканликларини маълум қилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати