30 Сен 2021

Ўзбекистон Европага чорва ҳайвонлари ичак махсулотлари экспорти учун авторизациядан ўтди

Ўзбекистон Европага чорва ҳайвонлари ичак махсулотлари экспорти учун авторизациядан ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Европа Иттифоқи Комиссияси Соғлиқни сақлаш ва озиқ-овқат хавфсизлиги бош директорати билан дўстона ҳамкорлик алоқалари тобора ривожланиб бормоқда.

Жумладан, Европа Иттифоқи Комиссияси томонидан, чорва ҳайвонлари ичак маҳсулотлари экспорти учун тақдим этилган сўровномалар тегишли тартибда тўлдирилиб, баҳолаш учун юборилди.

Ўтган вақт давомида Европа Иттифоқи томони масъул вакиллари томонидан берилган маълумотлар асосида ва видеоконференцалоқа учрашувларида Ўзбекистон давлат ветеринария хизмати аудити ўтказилди.

Натижада, Европа Иттифоқининг 2021 йил 29 сентябрда эълон қилинган 2021/1727 сонли регламентида ушбу аудит натижалари эълон қилинди ва Ўзбекистон муваффаққиятли тарзда Европа Иттифоқининг 27 та аъзо давлатларига ичак махсулотлари экспорти учун авторизациядан ўтгани маълум қилинди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати