30 Окт 2019

Жойларда мавсумий касалликларга қарши курашилмоқда

Жойларда мавсумий касалликларга қарши курашилмоқда

Қашқадарё вилояти худудида эпизоотик осойишталикни таъминлаш мақсадида ҳайвонларни эмлаш гурухлари ташкил этилган. Эпизоотияга қарши кураш гурухи томонидан 3364 бош йирик шохли мол, 7513 бош майда шохли мол ва 100 бош бошқа турдаги ҳайвонлар куйдирги касаллигига қарши эмланди.
Шунингдек, 59998 бош йирик шохли ва 186626 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 15668 бош йирик шохли мол лептоспироз касаллигига, 13239 бош майда шохли мол бруцеллёз касаллигига, 5830 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига ҳамда 198423 бош майда шохли мол чечак касаллигига қарши профилактик эмланди. Деҳқонобод туманида эса ветеринария хизмати мутахассислари томонидан 712145 бош майда шохли моллар бруцеллёз касаллигига қарши профилактик эмланди. 23039 бош йирик шохли ва 5391 бош майда шохли молнинг қон зардоблари бруцеллёз касаллигига диагностик текширилди ҳамда 97906 бош майда шохли мол касалликка қарши эмланди. 

Қарши шаҳри деҳқон бозори лабораторияси мутахассислари томонидан 2044 кг мол гўшти, 250 кг қўй гўшти, 144000 дона тухум экспиртиза, 2340 кг сут маҳсулотлари лаборатория текшурувидан ўтказилиб, сотишга рухсат этилди. 

  

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш 

Давлат қўмитаси Ахборот хизмати