30 Июн 2021

Ҳайвонларда учрайдиган юқумли касалликларни аниқлаш бўйича ўқув семинарлар ташкил этилмоқда

Ҳайвонларда учрайдиган юқумли касалликларни аниқлаш бўйича ўқув семинарлар ташкил этилмоқда

Хусусан, Самарқанд вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги Давлат марказининг серология ва биокимё лабораториясида бруцеллёз касаллигини аниқлаш бўйича семинар ўтказилди.

Ҳудуднинг шаҳар ва туман серология мутахассислари иштирок этган семинарда РБП, РА реакциялари, сутда бруцеллёз касаллигини аниқлашда сут халқали реакцияси, куйдирги касаллигига тери намуналарини текширишда РП реакцияси бўйича ветеринария мутахассислари томонидан амалий тажрибалар олиб борилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати