30 Сен 2021

Қўмита мутахассислари Хитой Халқ Республикаси соҳа мутахассислари билан онлайн мулоқот ўтказди

Қўмита мутахассислари Хитой Халқ Республикаси соҳа мутахассислари билан онлайн мулоқот ўтказди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича Қуйи қўмитасининг онлайн тарзда 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг паррандачилик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Б.Исаев қатнашди ҳамда ветеринария ва чорвачилик тармоғидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Музокаралар давомида томонлар ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тобора ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Мавжуд таклифлар юзасидан фикр алмашилди ва ҳамкорликнинг кейинги босқичларига тўхталиб ўтилди.

Шунингдек. онлайн мулоқот чоғида экспорт ва импорт масалалари ҳам таҳлил қилинди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати