31 Окт 2019

Фарғонада фермер хўжаликларининг қишки мавсумга тайёргарлиги ўрганилди

Фарғонада фермер хўжаликларининг қишки мавсумга тайёргарлиги ўрганилди

Фарғона вилоятида чорва молларини қишловга тайёрлаш, ем-хашак ҳамда озуқа жамғариш ишлари давом этмоқда. Вилоятнинг Фарғона туманидаги “Волида”, Олтиариқ туманидаги “Бузрукхонбува” фермер хўжаликларида бу борада ветеринария мутахассислари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими рахбар-ходимлари ҳамда участка мудирлари иштирокида ушбу жараён ўрганилиб, фермалардаги молхона, бузоқхона, чорвани яйратиш майдонларини тозалаш, маккажўхорини силосга бостириш, дағал хашак жамғариш ва қишловга пухта тайёрлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди. Сут ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Волида" фермер хўжалигига яқинда Украинадан наслли қорамоллар олиб келинди.

Эндилкда мазкур фермада 405 бош қорамол парвариш қилинмокда. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бир кунда бир бош сигирдан ўртача 18-20 кг сут соғиб олинмокда. Олтиариқ туманидаги “Бузрукхонбува” фермер хўжалигида эса 50 бошдан зиёд қорамол боқилмокда. Австриядан 28 бош наслли қорамол келтирилиб, парвариш қилинмоқда. Қишки мавсум учун фермада 205 тонна макка силоси, 360 дона сомон пресси жамғарилди. Фермадаги чорва ҳайвонлари худудий ветеринария мутахассислари томонидан куйдирги, нодуляр дерматит ва оқсил кассаликларига карши доимий равишда профилактик эмланмоқда.
“Чорванасл” маркази ходимлари томонидан Фарғона тумани “Новкент” маҳалласи хонадонларидаги 10 бош, “Чимён” маҳалласидаги 13 бош сигир сунъий уруғлантирилди. Олтиариқ тумани “Файзобод” маҳалласи хонадонларида 6 бош, “Повулган” маҳалласи хонадонларида 8 бош, “Зилха” маҳалласида 4 бош, “Полосон” маҳалласида 6 бош, “Катпут” маҳалласида 5 бош сигир сунъий уруғлантирилди. Тумандаги қўйчилик фермер хўжалигида 261 бош қўй идентификация қилинди. Мутахассислар томонидан чорва молларини сунъий уруғлантириш ва идентификация қилишнинг афзалликлари бўйича тарғибот ишлари олиб борилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати