31 Мар 2023

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида референдум бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида референдум бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди
Андижон вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланган “Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ва унинг қуйи тизими ходимлари иштирок этишди. Тарғибот тадбирида бошқарма бошлиғи Д.Қаюмов Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва муҳим жиҳатлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Шунингдек, соҳа мутахассисларини шу йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол бўлишга ва иштирок этишга чақирди.

Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбирлари  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш туман ва шаҳар бўлимларида фаол ўтказилиши режалаштирилган.

#Референдум #Конституция #Андижон