27 Окт 2023
Андижон вилоятида ўқув-амалий семинари ўтказилди
Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ҳайвонларнинг юқумли касалликларига қарши кузги профилактик эмлаш тадбирларини тизимли ташкил этиш ва четдан юқумли касалликларни кириб келишини олдини олиш мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоятда ветеринария осойишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган профилактика тадбирлари ҳамда кузги мавсумда амалга оширилиши зарур бўладиган эмлаш тадбирларини тизимли равишда маҳаллабай ва хонадонбай ташкил этиш, биринчи навбатда вилоятнинг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош буфер ҳудудларда, чорвачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.