13 Сен 2023

Андижонда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда

Андижонда озиқ-овқат маҳсулотлари сифати қатъий назорат қилинмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан  аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида назорат тадбирлари  олиб борилмоқда.

Жумладан,  Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ва вилоят Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда жорий йилниннг 8 ойи мобайнида 2053 кг гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 2658 кг сут ва сут маҳсулотлари, 7583 дона тухум ҳамда 1350 кг номаълум шароитда тайёрланган озиқ-овқат маҳсулоти, жами 14669 кг истеъмолга яроқсиз  озиқ-овқат маҳсулотлари савдодан олиниб, аҳолига сотилишини олди олинди.

Шунингдек,  тадбир давомида савдо фаолияти билан шуғулланаётган сотувчи ва қассоблар сотаётган маҳсулотларини ветсанекспертизадан ўтказиб сотиш учун хулосалар олган ҳолда  фаолият юритишлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилди.