11 Май 2022

Қашқадарёда ўқув-амалий семинар ташкил этилди

Қашқадарёда ўқув-амалий семинар ташкил этилди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Қрим-Конго геморрагик иситма касаллигининг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.        


Унда Давлат ветеринария хизмати, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ва маҳалла фуқаролари иштирок этишди.       

Семинар қатнашчиларига мутахассислар томонидан “Қрим-конго геморрагик иситма” касаллигининг келиб чиқиш сабаблари, асоратлари ва касалликка қарши курашиш чоралари батафсил тушунтириб берилди.