Берлин: Халқаро яшил хафта - 2023 кўргазмаси

Кўргазма доирасида "Made in Uzbekistan" стенди ташкил этилиб, унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги хилма-хиллиги, етиштирилаётган турли маҳсулотлар 80 дан ортиқ мамлакатлар вакилларига намойиш этилмоқда.
Делегация таркибидаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раис ўринбосари Аброр Акбаров бошчилигидаги Қўмита вакиллари мазкур кўргазмада иштирок этиб, бир неча хорижий ҳамкорлар билан учрашув ва музокаралар олиб борди.
Жумладан Германия қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазири, Польша Ветеринария Инспекторати Директор ўринбосари,
Бавария Қишлоқ хўжалиги вазири, Германиянинг "Wolf Systems Gmbh" компанияси директори, Нидерландиянинг "GD Animal Health" ветеринария лабораториялари тармоғи директори билан бўлиб ўтган учрашувларда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди ва манфаатли келишувларга эришилди.
БМТ нинг Озиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги (ФАО) ташкилоти Бош иқтисодчиси ва Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (ИФАД) вице президенти билан бўлиб ўтган учрашувда ҳамкорликда амалга оширилаётган лойиҳалар юзасидан фикр алмашилди ва янги лойиҳалар бўйича ташаббуслар илгари сурилди.