22 Май 2023

Бухорода ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Бухорода ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
Бухоро вилояти Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда ҳайвонларни эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан,  Жондор, Ромитан, Қоракўл туманларининг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган чорва моллари ва уй ҳайвонларини “куйдирги”,  “оқсил” ва  “қутуриш”  каби юқумли касалликларга қарши эмламоқда.

Шунингдек,  ветеринария ходимлари томонидан аҳолига ҳайвонлардан одамларга ўтадиган ўта хавфли ва юқумли касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.