19 Сен 2024

"Чорвачиликда  наслчилик тадбирларини амалиётда тўғри ташкил этиш орқали юқори самарадорликка эришиш омиллари" мавзусида амалий ўкув семинари ташкил этилди

"Чорвачиликда  наслчилик тадбирларини амалиётда тўғри ташкил этиш орқали юқори самарадорликка эришиш омиллари" мавзусида амалий ўкув семинари ташкил этилди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан  "Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази"  мутахассислари томонидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида  Чорвачилик йуналишида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субьектларда бирламчи зоотехникавий хисоб-китоб хужжатларини амалиётда туғри ташкил этиш ва 2024/2025-йилларда наслчилик тоифасига ўтказиш бўйича тармоқ  графигини ишлаб чикиш, ҳамда суньй уруғлантириш бўйича фаолият олиб бораётган оссеминатор мутахассислар ва чорвачилик фермер хўжаликлари иштирокида сигир ва кўпайиш ёшидаги урғочи таналарни суньий уруғлантириш бўйича амалий ўқув семинари ўтказилди.

Семинар давомида, чорвачиликда бирламчи зоотехникавий тадбирларни амалиётда туғри ташкил этиш, суньий уруғлантириш бўйича энг сўнги технологияларни амалиётда мукаммал  қўллаш орқали юқори самарадорликка эришиш бўйича амалий ўкув машғулотлари ўтказилиб уларнинг малакаси кайта оширилди.

Шунингдек, семинар якунида суньий уруғлантириш номинацияси бўйича энг юқори натижага эришган бир гуруҳ оссеминатор мутахассислар қўмитанинг қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланди. Бундан ташкари, тадбир иштирокчиларига Наслдор буқалар каталоги, буклет ва бошка  тарқатма материаллари "Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази" томонидан тарқатилди.