Давлат ветеринария қўмитасида 8-март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан Давлат ветеринария қўмитасида байрам тадбири бўлиб ўтди. Қўмита раҳбарияти ва эркаклар жамоаси томонидан байрам муносабати билан қўмитада меҳнат қилаётган хотин-қизларни баҳор ва гўзаллик байрами – 8 март айёми билан қутлади.
Дарҳақиқат, барчамиз учун азиз ва мўътабар бўлган аёл зоти ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор, бизни дунёга келтирган, оқ сут бериб вояга етказган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Юртимизда оналарни шарафлаб муҳташам ҳайкаллар бунёд этилгани ҳам шундан далолат беради.
Тадбир давомида қайд этилганидек, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун сиз, меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.
Тадбир сўнгида қўмита соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди.
Давлат ветеринария қўмитаси
ахборот хизмати