25 Апр 2022
Пойтахтимиздаги деҳқон бозорларида жойлашган ветеринария-санитария экспертиза лабораторияси мутахассислари аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб боришмоқда.
Жумладан, "Эски Жува" деҳқон бозори ветеринария-санитария экспертиза лабораториясида 59855 кг йирик шохли ва 37341 кг майда шохли мол гўшти, 29825 кг парранда гўшти, 1057 кг балиқ, 262710 дона тухум, 523300 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ҳамда 406947 кг сут ва сут маҳсулотлари ветеринария кўригидан ўтказилиб, истеъмолга яроқлилиги аниқланди ва сотишга рухсат берилди.
Шунингдек, лаборатория текширувлари натижасида 120 кг гўшт маҳсулотлари, 568 дона тухум, 725 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ҳамда 70 кг сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.
Деҳқон бозорларида гўшт ва сут маҳсулотлари текширувдан ўтказилмоқда