15 Окт 2023

Эмлаш ишларини қатъий назоратга олиш бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар бердилди


Қашқадарё вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Ш.Эшматов вилоятда жорий йилниг 2023 йилнинг 9 ойлигида  туман(шаҳар)лар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш  бўлимлари томонидан эпизоотияга қарши чора-тадбирларини ўтказилиши ва   жорий йилда чоравачилик соҳасига юклатилган вазифаларнинг ижро ҳолати ҳамда  ижро интизоми бўйича амалга оширилган ишларни таҳлили, 2023-2024 йилги кузги қишки эмлаш ишларининг ҳолати билан танишди.

Шунингдек, Ҳайвонларни ўта хавфли юқумли касалликларга қарши эмлаш ишларин эмлаш графикларига мувофиқ ташкил этиш  ва хонадонма-хонадон юриб, отряд усулида эмлаш ишларини қатъий назоратга олиш бўйича  ҳудудларда йиғилиш ўтказиб раҳбар ва мутахассисларига  тегишли кўрсатма топшириқлар берди.