19 Янв 2023

Эшак гўштини сотишга уринганлар қўлга олинди

Эшак гўштини сотишга уринганлар қўлга олинди
Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ва ИИБ ЖТСБ Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Аҳоли орасида эпизоотик осойишталикнинг барқарорлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини олдини олиш, аҳолига сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш мақсадида олиб борилган тадбирлар давомида Елликқалъа тумани "Гулдирсун" ОФЙда яшовчи фуқаро ўз хонадонида жами 372 кг оғирликдаги эшак гўштини сотиш мақсадида сақлаётганлиги  аниқланган.

Ушбу эшак гўштлари ва суяклари туман ветеринария бўлими ходимлари ва ИИБ билан ҳамкорликда ёқиш йўли билан йўк қилинган ва фуқарога нисбатан МЖТКнинг 109-моддасига асосан мамурий баённама расмийлаштирилган.