21 Авг 2023
Фарғонада асаларичиликни ривожлантириш масалаларига бағишланган республика семинари ташкил этилди
Бугун Фарғона вилояти асаларичилар уюшмаси ишлаб чиқариш ўқув марказида асаларичиликни ривожлантириш истиқболларига бағишланган республика семинари бўлиб ўтди. Унга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари, туман ҳокимлари, пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа мутахассислари жалб этилди.
Асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш бўйича Фарғонада амалга оширилаётган тизимли ишлар натижасида бугунги кунда вилоят миқёсида асаларичилик субъектлари сони 2000 тадан ортиб, 130 минг донадан зиёд қутида асалари оиласи парваришланяпти. Вилоятда йилига жами 2 минг тоннадан ортиқ асал маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Хорижга асалари оиласи экспорти эса йилига 70 минг донани ташкил этмоқда. Бугунги семинарда бу борадаги вилоятнинг илғор тажрибалари тақдим этилди.