10 Сен 2024

Филиалда янги ўқув йилига старт берилди

Филиалда янги ўқув йилига старт берилди
“Биз бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак, Ватанмиз!» шиори остида янги 2024-2025-ўқув йилига старт берилди. Янги ўқув йилининг очилиш маросимида дастлаб, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари янгради. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси М. Қайпанов, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда уларнинг ота-оналари иштирок этишди. 
Янги ўқув йили очилиш маросимида филиал директори, профессор А.Эсимбетов нутқ сўзлаб, барча иштирокчиларни яқинда халқимиз катта шодиёна билан нишонлаган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати ҳамда талабалик бахтига муяссар бўлган талабаларни самимий қутлади.

Талаба-ёшларга янги ўқув йилида янги марраларни забт этишини, юқори натижаларга эришиб, фаол талабалар сафидан жой олишларини тилади. 
Тадбир давомида сўз олган меҳмонлар мамлакатимизда айниқса сўнгги йилларда олий таълим тизимида олиб борилаётган жадал ислоҳотлар, таълим сифатини яхшилаш йўналишида бўлаётган ўзгаришлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтдилар. Муҳтарам Президентимиз ғамхўрлиги билан жорий йилда ҳам фақат қорақалпоғистонлик ёшлар учун алоҳида квоталарнинг ажратилиши яна минглаб ёшларга катта мотивасия бағишлашига урғу бериб ўтилди. Шунингдек, тадбирда юқори балл тўплаб 1-босқичга қабул қилинган талабалар ва уларнинг ота-оналари сўзга чиқиб, уларнинг фарзандлари таълим олишлари учун мамлакатимиз томонидан яратилган имкониятлар учун ўз миннатдорчиликларини изҳор этишди.
Қалбидаги энг эзгу орзулари рўёбга чиқиб, талабалик сафига қабул қилинган ёшлар сифатли таълим олишга шай ҳолатда янги ўқув йилини бошлаб олдилар. Улар келгусида юртимиз тараққиётига катта ҳисса қўшадиган етук ва замонавий кадрлар бўлишига ишонч билдирамиз. Тадбир консерт дастури билан давом этди.