22 Апр 2022

Хамкорликда регионал диагностик лаборатория ходимларига сертификатлар топширилди

Хамкорликда регионал диагностик лаборатория ходимларига сертификатлар топширилди

Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги  давлат маркази ташаббуси билан «РОССА» биотехнологик ишлаб чикариш компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Биотиббиёт технологиялари уюшмаси билан хамкорликда республикадаги регионал лабораториялар ходимларининг соҳага доир тажрибаларини ошириш мақсадида ПЗР диагностикаси бўйича ўқув курслари ташкил этилди.

Бундан асосий мақсад республикадаги хайвонларнинг юқумли касалликларини жумладан қорамол лейкемияси вируси, бруцеллёз, сальмонеллёз ва бошқа касалликларнинг клиник белгилари кўрингунга қадар бўлган яширин даврда ПЗР диагностикаси усулида аниклашдан иборат.

Шунинг учун Республика ҳудудий диагностик лаборатория ходимларини ПЗР усулида қорамол лейкози ва бруцеллёз ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларида салмонеллёзни аниқлаш бўйича ўкув курслари ташкил этилди ва BM Innovation лабораторияси ёрдамида амалий машғулотлар олиб борган лабораториялар ходимларига сертификатлар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, «РОССА» биотехнологик тадкикот ишлаб чикариш компанияси билан Республика хайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази билан хамкорликда, Республика худудига импорт қилинаётган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини  карантинда ушлаш даврида лейкоз ва бруцеллёз касалликларига текшириш ва уларнинг таркалишини олдини олиш ва уни бошлангич даврида аниклашдан иборат.