17 Сен 2024

Лабораториялар хулосалари экспорт имкониятини оширади

Лабораториялар хулосалари экспорт имкониятини оширади
Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги самарадорликни ошириш” масалалари бўйича видеоселектор йиғилишда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, лабораторияларни халқаро ва миллий аккредитациядан ўтказиш хусусида Ветеринари ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига ҳам алоҳида топшириқ берилган эди.
Қўмита ҳузуридаги Республика ҳайвонлар касалликлари ташxиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториялари халқаро аккредитациядан ўтказилди.
Эндиликда ушбу лабораториялар томонидан бериладиган синов натижалари хорижда тан олиниб, тадбиркорларга ўз маҳсулотини экспорт қилиш имкониятини оширади.