22 Июн 2022

Наманганда аҳолига парранда боқиш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда

Наманганда аҳолига парранда боқиш бўйича ўқув курслари ташкил этилмоқда
Жорий йилда Президентимиз томонларидан ўтказилган йиғилишда аҳолини озиқ-овқат, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш бўйича топшириқларига асосан, вилоятда  хонаки товуқларни кооперация усулида боқишни кенгайтириш ҳамда Нуробод тумани тажрибаси асосида 28 та маҳаллалар паррандачиликга ихтисослаштирилмоқда.

Бугунги кунда Наманган вилоятида аҳоли хонадонларида парранда боқиш бўйича кўникмаларини шакллантириш учун мутахассислар томонидан жойларда  ўқув курслари ташкил этилиб, уларни даромад топишга ўргатилмокда.

Шунингдек, бугун “Темир дафтар”га киритилган оилаларни доимий даромад манбаини яратиб, бандлигини таъминлаш ҳамда парранда боқиш сир саноатларини ўргатиш бўйича барча ҳудудларда ўқитиш курслари ташкил этилиб,  жараёнлар семинар тарзда олиб борилмоқда.

Ўқув курсларида вилоятдаги паррандачилик билан шуғулланувчи йирик корхоналарнинг мутахассис ва ветернария ходимлари оилаларга парранда боқиш бўйича мастер-класс ўтказиб беришди. Семинарларда оилалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олмоқдалар.

Ҳозирги кунда “Темир дафтар”да қолаётган 3 881 та оиланинг қизиқишлари ўрганилганда шундан 1 480 та оилалар паррандачилик орқали даромадлари шакллантириш ва бандлигини таъминлаш бўйича манзилли ишлар белгилаб олинган.