27 Окт 2023
27-29 октябрь кунлари Наманган шаҳрида жойлашган “Афсоналар водийси” тематик паркида II - "ХАЛҚАРО АСАЛ ФЕСТИВАЛИ" бўлиб ўтади.
Фестивалнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков сўзга чиқишди.
Мазкур фестивалда қўшни Қирғизистон, Қозоғистон республикалари, Россия федерациясидан жами 100 дан ортиқ асаларичилик билан шуғулланиб келаётган тадбиркорлар ва экспертлар қатнашмоқдалар.
Фестивалнинг асосий мақсади ўзаро ҳамкорлик ва дўстликни мустаҳкамлаш, шунингдек, асаларичилик соҳасида халқаро тажриба алмашув платформасини яратиш, асаларичиликка инновацион технологияларни жорий этган ҳолда саноатлаштириш ҳамда дунёда шу йўналиш ривожланган Россия, Қозоғистон ва Украина каби йирик 10 талик давлатлар ичидан жой олишдир.
Фестивал доирасида имконияти чекланган фуқаролар, кам таъминланган оилалар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларга 1000 кг миқдоридаги асални бепул тарқатилади. Тадбир вилоятда ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ривож топишида ўз самарасини беради.
Наманганда "Халқаро Асал фестивали" бошланди