25 Сен 2024

Қорақалпоғистонда  наслчилик мавзусида амалий ўқув семинари ўтказилди

Қорақалпоғистонда  наслчилик мавзусида амалий ўқув семинари ўтказилди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ташаббуси билан  Қорақалпоғистон Республикасининг  Нукус туманида Чорвачилик йўналишида фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субьектларда бирламчи зоотехникавий ҳисоб-китоб ҳужжатларини амалиётда тўғри ташкил этиш ва 2024/2025-йилларда наслчилик тоифасига ўтказиш бўйича тармоқ  графигини ишлаб чикиш, ҳамда суньй уруғлантириш бўйича фаолият олиб бораётган осеминатор мутахассислар ва чорвачилик фермер хўжаликлари иштирокида сигир ва кўпайиш ёшидаги урғочи таналарни суньий уруғлантириш бўйича амалий ўқув семинари ўтказилди.

Семинар давомида, чорвачиликда бирламчи зоотехникавий тадбирларни амалиётда тўғри ташкил этиш, суньий уруғлантириш бўйича энг сўнги технологияларни амалиётда мукаммал  қўллаш орқали юқори самарадорликка эришиш бўйича амалий ўкув машғулотлари ўтказилиб уларнинг малакаси қайта оширилди.

Шунингдек, семинар якунида суньий уруғлантириш номинацияси бўйича энг юқори натижага эришган бир гуруҳ осеминатор мутахассислар қўмитанинг қимматбаҳо эсталик совғалари билан тақдирланди. Бундан ташкари, тадбир иштирокчиларига Наслдор буқалар каталоги, буклет ва бошка  тарқатма материаллари "Наслчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази" томонидан тарқатилди.