12 Май 2022

Қорамолларни сунъий уруғлантириш наслли пода яратиш кафолатидир

Қорамолларни сунъий уруғлантириш наслли пода яратиш кафолатидир
Сунъий уруғлантириш орқали аҳоли хонадонларидаги қорамоллар наслини яхшилаш, наслли пода сонини кўпайтириш ҳамда чорвачиликда юқори махсулдорликка эришилади. Шу мақсадда ветеринария ҳизмати мутахасислари томонидан сунъий уруғлантириш ишлари олиб борилиб, наслли бузоқлар олинмоқда.  

Жумладан, Наманган вилояти Чуст туманидаги осеменаторлар томонидан сигир ва ғуножинлар наслли буқа уруғи билан сунъий уруғлантирилиб улардан зотдор бузоқлар олинди.