11 Апр 2022
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш Агентлиги (TIKA) ҳамкорлигида "Ўзнаслчилик" давлат корхонасида “Сунъий уруғлантириш ва наслчилик ишини ҳуқуқий нормалари бўйича инструкторлар тренинги дастури” лойиҳасида тадбир бўлиб ўтди.
Унда Туркия Ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари “Ўзнаслчилик” давлат корхонасида бўлиб, наслчилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шу билан бирга ҳорижий мутахассислар томонидан корхона лабораториясида наслли буқалар уруғини тайёрлаш ҳамда уруғ заҳирасидан самарали фойдаланган ҳолда маҳаллий моллар зотини янада яхшилаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.
Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида (ТИКА) нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари томонидан мутахассислар ва техник осеменаторларга ҳудудларда наслчилик-селекция ишларини янада самарали ташкил этиш, аҳоли хонадонлари ва фермер хўжаликларида парваришланаётган сигир ва таъналарни сунъий уруғлантиришни яҳшилаш мақсадида “УЗИ” аппарати, Дъюар идишлари ва бошқа зурур жихозлари топширилди.
Осеменаторларга қорамолларни сунъий уруғлантириш асбоб-ускуналари ва жиҳозлари топширилди