13 Май 2022

Озарбайжон делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Озарбайжон делегацияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Озарбайжон Республикаси Озиқ-овқат хавфсизлиги Агентлиги раҳбари Гошгар Тахмазли бошчилигидаги делегация вакиллари билан қўмита раисининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Джаббаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида томонлар озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлигини таъминлашда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, тажриба алмашиш, давлатлар ўртасидаги ўзаро савдони янада ривожлантириш, келажакдаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини белгилаб олиш бўйича музокара олиб боришди.

Шунингдек, томонлар давлатлар ўртасида минтақавий ҳамкорликни янада кучайтиришга,  лабораториялар фаолиятини такомиллаштириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига минтақавий ҳамкорлик доирасида кучайтиришга келишиб олинди.