5 Авг 2022

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати назоратга олинмоқда

 Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати назоратга олинмоқда
Пойтахтимизнинг "Наврўз" деҳқон бозори лабораторияси ветеринария ходимлари томонидан,  2200 кг йирик шохли мол гўшти, 340 кг майда шохли мол гўшти, 3113 кг парранда гўшти, 36000 дона тухум, 2195 кг сут ва сут маҳсулотлари, хамда 32000 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария кўригидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб сотишга рухсат берилди.

Шунингдек, лаборатория текширувлари натижасига кўра, 39 кг гўшт маҳсулотлари, 33 дона тухум, 366 кг ўсимликка мансуб ҳамда 6 кг сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.