16 Сен 2024
Мамлакатимизда ёшларни олий таълим билан қамраб олишга ва таълим тизимида сифатни янада оширишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Рақамларга юзланадиган бўлсак, сўнгги етти йилда олий таълимда қамров даражаси 9 фоиздан 42 фоизгача оширилиб, олийгоҳлар сони ҳам ортиб бормоқда. Таълим соҳасини мунтазам ислоҳ қилиб бориш ўз ўрнида чуқур билимга эга замонавий кадрлар етишиб чиқиш самарадорлигини оширади. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар билим олиш чанқоқ ёшларни мақсадлари сари етаклайди. 2024/2025 ўқув йилида 186 871 нафар абийтуриент бакалавриат таълим йўналишларига талабаликка тавсия этилган бўлса, шулардан 41 153 нафари давлат гранти, 145 718 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинди. Янги ўқув йили бошланиши билан 1-босқичга қабул қилинган талаба-ёшлар катта ҳаёжон ва ширин ҳис-туйғулар оғушида олийгоҳга илк бор қадам қўйиб янги орзу-умидалар қилади. Астойидил интилиб, талаба деган номга сазовор бўла олган ёшларнинг, айниқса кириш имтиҳонларда энг юқори балл тўплаб, давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган ёшларнинг таассуротлари ва ҳаёжонлари бир олам бўлиши бежизга эмас. 2024-2025-ўқув йилида Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалига давлат гранти асосида ўқишга тавсия этилган мана шундай бахтиёр ёшлар ўзларининг шодлиги ва ҳаёжони билан ўртоқлашди.
— Олий ўқув юртида таҳсил олаётган талабалар сафига қўшилиш, мен каби ҳар бир ёшнинг энг олий мақсадларидан бири бўлса керак деб ўйлайман, жорий йил ушбу эзгу мақсадимга эришиб талаба бўлдим — дейди Ветеринария санитария экспертизаси йўналишининг 1-босқич талабаси Гулинур Раҳимбоева– Ота-онам ва мен Хоразм вилоятидан Нукусга келиб таҳсил олишимни ният қилган эдик. Шукурлар бўлсинки орзуим амалга ошди. Азалдан қорақалпоқ қардошларимизнинг ҳаёт тарзи ва урф-одатларига қизиқишим баланд эди, энди бу ерда таҳсил олиш билан бирга улар билан яқиндан танишиб бораман.
— Энг юқори балл тўплаб, талаба бўлганим биринчи навбатда ота-онамни жуда севинтирди — дейди Зооинженерия йўналишининг 1-босқич талабаси Мийирбек Жанабаев — Улуғ шоиримиз И.Юсупов таввалуд топган Чимбой туманидан бўламан. Менга тақдим этилган ажойиб туҳфадан жуда бахтиёр бўлдим, тиришқоқлиқ билан билим олишга астойидил интиламан.
— Сув биоресурслари ва аквакултура йўналишига грант асосида талабаликка қабул қилиндим— дейди ушбу йўналишнинг 1-босқич талабаси Сара Базарбаева—Муҳтарам Президентимизнинг олий таълим соҳасини янада ислоҳ қилиш борасида илгари суриб келаётган эзгу ташаббуслари олийгоҳларда таҳсил олишни орзу қилган ёшларга янада мотивасия бағишлайди.
Шунингдек, Зооинженерия йўналишига биринчи давлат гранти асосида талабаликка тавсия этилган Барно Муҳамметдинова ҳамда Ветеринария санитария экспертизаси йўналишининг 1-босқич талабаси Манзура Рейимбаевалар мустақил юртнинг бахтли талабалари сафидан жой олганидан жуда мамнун бўлганликлари, ёшларга давлатимиз томонидан яратиб берилаётган қатор имкониятлар уларни янада руҳландириб, келажакда ўзлари таҳсил олган соҳа ривожида ўз ҳиссаларини қўшишга ҳаракат қилишини таъкидлашди.
Улуғ байрамимиз– Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами арафасида оиласи ва ўзига қўшалоқ қувонч бағишлаб, талаба бўлиш бахтига муяссар бўлган ёшларнинг илиқ таассуротлари бизни ҳам тўлқинлантирди. Кўзларида шижоат порлаб турган бу ёшлар яқин келажакда республикамизда ветеринария ва чорвачилик соҳасининг ривожи ҳамда Ватанимиз тараққиётига ўзларининг салмоқли ҳиссаларини қўшади деб ишонч билдирамиз.
Сифатли таълим олишга интилган ёшлар —тараққиётимиз пойдевори