12 Май 2023

Сурхондарёда ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда

Сурхондарёда ҳайвонлар орасида юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш чоралари кўрилмоқда
Сурхондарё вилояти Ветеринапия ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда ҳайвонларни эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Қумқўрғон тумани "Қоракулча" ветеринария участкаси ходимлари  аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган чорва моллари ва уй ҳайвонларини “куйдирги”,  “оқсил” ва  “қутуриш”  каби юқумли касалликларга қарши эмламоқда.

Шунингдек,  ветеринария ходимлари томонидан аҳолига ҳайвонлардан одамларга ўтадиган ўта хавфли ва юқумли касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.