10 Май 2022

Сурхондарёда тадбир бўлиб ўтди

Сурхондарёда тадбир бўлиб ўтди
Сурхондарё вилояти Ангор туманида эпизоотик барқарорликни таъминлаш ҳамда суньий уруғлантириш мавзусига доир семинар ўтказилди.

Ушбу тадбирда вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошкармаси бошлиғи Б. Тошбоев ва А. Кенжаев хамда Бойсун, Шеробод, Музробод туманларидан келган ветеринария ходимлари иштирок этди.

Унда “маҳаллабай”, “хонадонбай” тадбирлари доирасида чорвачиликда қорамоллар зотини яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар ҳамда эришилаётган натижалар, сунъий уруғлантиришнинг муҳим жиҳатлари шунингдек, эпизоотик барқарорликни сақлаш ва ветеринар осойишталикни таъминлаш масалалари хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирда туманлардан келган ветеринария ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ҳамда сунъий уруғлантириш, эпизоотик эмлаш тадбирлари бўйича тажрибалар алмашишди.