23 Авг 2023

Тошкент шаҳридада куйдирги касаллиги мавзусида семинарлар ташкил қилинмоқда

Тошкент шаҳридада куйдирги касаллиги мавзусида семинарлар ташкил қилинмоқда
Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан Яшнобод тумани 29-оилавий поликлиникасида, "Куйдирги" касаллигини олдини олиш бўйича ўқув тактик семинари ўтказилди.

Ушбу тадбирда, Яшнобод тумани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими, Санитария эпидемиология назорати маркази, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ҳамда поликлиника ходимлари  иштирок этишди.

Тадбир қатнашчиларига ветеринария мутахассислари томонидан ушбу касалликнинг келиб чиқиш сабаблари, уни олдини олиш ва касаллик пайдо бўлганда ветеринария хизмати ходимлари томонидан кўриладиган зарур чоралар борасида тушунча ва тавсиялар ўқув тактик семинарида тўлиқ ёритиб берилди.