28 Май 2024
Аввал хабар қилганимиздек, Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг 91-сессиясида мамлакатимиз делегацияси иштирок этмоқда.
Сессия доирасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги делегация аъзолари Франция давлат ветеринария хизмати раҳбари Э. Субейран билан бўлиб ўтган икки томонлама музокараларда кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, икки мамлакатнинг соҳа университетлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.
Франция томонидан ташкил этилган ҳайвонлар касалликларини бошқаришда биохавфсизлик бўйича тренинг курсида қатнашган Ўзбекистон вакилига сертификат топширилди ва келгусида мазкур курс доирасида кўпроқ иштирокчиларни жалб қилишга келишилди.
Шунингдек, Туркия Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири ўринбосари А. Гумен билан ҳам учрашув бўлиб ўтди.
Унда ветеринария ва чорвачилик тармоқларида кенг қамровли ҳамкорликни жадаллаштириш, хусусан паррандачилик, балиқчилик ва эчкичиликда қўшма илмий-тадқиқотлар амалга ошириш орқали чорва наслини яхшилаш бўйича ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, Жаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг Европа минтақавий ваколатхонаси раҳбари Б. Плавшич билан бўлиб ўтган мулоқотда шу йили Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган Жаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти Европа комиссиясининг 31-конференциясига тайёргарлик ишлари муҳокама қилинди.
Жаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилотининг 91-сессиясида Бош директор лавозимига ҳамда Жаҳон ҳайвонлар соғлигини ҳимоя қилиш ташкилоти кенгаши, минтақавий ва стандартлар бўйича комиссиялар аъзолиги учун сайловларда Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этмоқда.
ТУРЛИ ДЕЛЕГАЦИЯЛАР БИЛАН УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА